Жаҳон | 07:07 / 14.02.2025
4887
3 дақиқада ўқилади

Тикланаётган Ағдам: у яқин келажакда энг жозибали туристик йўналишларидан бирига айланади

Жозибали табиати, тарихий ва маданий ёдгорликлари билан машҳур бўлган Озарбойжоннинг Қорабоғ гўшаси улкан сайёҳлик салоҳиятига эга.

Айни пайтда қурилиш ва тиклаш ишлари билан бир қаторда, маҳаллий аҳолини ўз юртига қайтариш, ҳудуднинг туристик имкониятларидан самарали фойдаланиш ва уни рақобатбардош йўналишга айлантириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда Ағдам шаҳрида кенг кўламли инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда, тарихий-маданий ёдгорликлар тикланмоқда, замонавий меҳмонхоналар қурилмоқда.

Ағдам, Фузулий ва Хўжаванд туманларида тиклаш, қурилиш ва бошқарув ишлари хизмати матбуот котиби Лайло Саробийнинг маълум қилишича, арман вандализмига дуч келган тарихий-меъморий ёдгорликлар орасида Иморат мажмуаси ҳам бор.

Фото: AzerTAC

Ўтган йили Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг топшириғига кўра, мажмуа капитал реставрация қилинди. 3,3 гектар майдонни эгаллаган Иморат мажмуаси турли маросимлар ўтказиш учун мўлжалланган бинолар, мақбаралар, тарихий қабристон, Қорабоғ отларини намойиш қилиш учун мўлжалланган отхона ва меҳмонлар марказидан иборат.

Фото: AzerTAC

Бу мажмуа нафақат Қорабоғ, балки бутун Озарбойжоннинг муҳим туристик ва маданий марказларидан бири ҳисобланади. Ташриф буюрувчилар бу ерда боғ, меҳмонлар маркази, музей ва кафе хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Агдам шаҳридаги Жума масжиди Ҳайдар Алиев фонди томонидан реставрация қилинди. Шунингдек, Ғиёсли масжиди ва Қорабоғ ҳудудидаги энг машҳур ёдгорликлардан бири — Шоҳбулоқ қалъасини тиклаш ишлари давом этмоқда.

2023 йил 19 сентябрь куни Президент Илҳом Алиев иштирокида Ағдам шаҳрида Aghdam City Hotel меҳмонхонаси очилди. Ҳозирда Hilton Garden Inn меҳмонхонасининг қурилиши давом этмоқда.

Фото: AzerTAC

Aghdam City Hotel меҳмонхонасининг операциялар раҳбари Ойхон Жабборовнинг таъкидлашича, беш қаватли меҳмонхона 130 та хонани ўз ичига олади, шунингдек, ресторанлар, конференция заллари ва кенг қабулгоҳ зали мавжуд. Меҳмонлар саломатлиги ва ҳордиқ чиқариши учун фитнес ва СПА марказлари ташкил қилинган. Халқаро стандартларга жавоб берадиган бу меҳмонхонада икки хона имконияти чекланган меҳмонлар учун, тўрт хона эса узоқ муддат яшашни хоҳлаганлар учун мўлжалланган.

Агдамдаги яна бир қурилаётган меҳмонхона — Hilton Garden Inn. Лойиҳа раҳбари Синан Ражаблининг маълум қилишича, 2,16 гектар майдонда барпо этилаётган меҳмонхона 127 хонали бўлади. У ерда ёпиқ бассейн, фитнес ва СПА марказлари, шунингдек, террасали ресторанлар фаолият юритади. Қурилиш ишлари якунланиш арафасида – темир-бетон ишлари 90 фоиз, фасад ишлари 70 фоиз, ички сантехника ва пардозлаш ишлари эса 40-50 фоизга бажарилган. Лойиҳа жорий йилнинг учинчи чорагида тўлиқ якунланиши кутилмоқда.

Амалга оширилаётган ишлар ва ривожланиш лойиҳалари Ағдамнинг яқин келажакда минтақа сайёҳлари учун энг жозибали йўналишлардан бирига айланишини англатади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти