Ҳужжат билан Қиёслашдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати тасдиқланмоқда. У қуйидаги тоифаларга туркумланган 289 та банддан иборат:
- геометрик катталиклар ўлчаш воситалари;
- текисликдан оғиш интерференцион ўлчаш воситалари;
- механик катталикларни ўлчаш воситалари;
- модда оқими, сарфи, сатҳи, ҳажми параметрларини ўлчаш воситалари;
- босим ўлчаш, вакуумли ўлчаш воситалари;
- моддаларнинг физик-кимёвий таркиби ва хоссаларини ўлчаш воситалари;
- иссиқлик физик ва ҳарорат ўлчов воситалари;
- вақт ва частота ўлчаш воситалари;
- электр ва магнит катталикларини ўлчаш воситалари;
- ўзгармас ва ўзгарувчан токлар электр энергиясини ўлчаш воситалари;
- радиотехник ва радиоэлектрон ўлчаш воситалари;
- виброакустик ўлчаш воситалари;
- оптик ва оптика-физикавий ўлчаш воситалари;
- ядровий константаларнинг ионловчи нурланиш тавсифларини ўлчаш воситалари;
- ўлчаш тизимларининг элементлари.
Масалан, жисмоний шахсларнинг табиий газ, совуқ ва иссиқ сув, шунингдек электр энергияси ҳисоблагичларини қиёслаш даврийлиги 96 ойни ташкил этади (юридик шахслар учун - 48 ой).
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.02.2025 йилдан кучга кирди.







