Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги: юридик шахслар учун – 4 йил; жисмоний шахслар учун – 8 йилни ташкил этади.

Ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун қуйидагича йиғим ундирилади:

жисмоний шахслардан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) 60 минг сўм;

ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун) 45 минг сўм;

юридик шахслардан 450 минг сўм миқдорида.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга белгиланган йиғим 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.