Жаҳон | 15:15 / 16.02.2025
2321
3 дақиқада ўқилади

АҚШ Лукашенко билан сиёсий маҳбусларни озод этиш бўйича «катта битим» тайёрламоқда

Охирги ойларда Александр Лукашенко 200 дан ортиқ маҳбусни афв этиш бўйича фармонлар имзолаган, аммо ундан кўпроқ одам ҳибсга олинган. Маҳбусларнинг озод этилиши эвазига АҚШ Беларусга нисбатан санкцияларини юмшатади.

Фото: REUTERS

Доналд Трамп маъмурияти беларуслик сиёсий маҳбусларни озод этиш бўйича кенг кўламли битим тузишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Вилнюсда ғарблик дипломатлар билан ўтказилган ёпиқ учрашувда АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Кристофер Смит маълум қилди, деб ёзади The New York Times.

12 феврал куни Доналд Трамп Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди ва Россия—Украина урушини тўхтатиш бўйича музокаралар бошланишини айтди. Унинг ортидан Минскка охирги беш йил ичида биринчи марта АҚШ Давлат департаменти вакили ташриф буюрди. Кристофер Смит Александр Лукашенко ҳамда Беларус Давлат хавфсизлик қўмитаси раҳбари билан музокаралар ўтказди ва якунда уч нафар маҳбус, жумладан, АҚШ фуқаросининг озод этилишига эришди.

«Иккала воқеа ҳам Вашингтон репрессив сиёсати ва Украинадаги уруш туфайли Ғарбда яхши қабул қилинмайдиган етакчиларни узоқ йилдан бери изоляциялашга бўлган уринишдан чекинаётганига сигналдир», — деб ёзади NYT.

Вилнюсда дипломатлар билан учрашган Смит уч нафар маҳбуснинг озод этилишини «махсус операция» ва «президент Трампнинг куч орқали тинчлик ўрнатиш сиёсатининг улкан ғалабаси» эканини айтди. Кейинги қадам Лукашенко кўплаб сиёсий маҳбусларни озод этадиган «катта битим» бўлишини билдирди. АҚШ бунинг эвазига Беларус банклари ва калий ўғитлари экспортига санкцияларни юмшатиши керак бўлади.

Вилнюсдаги учрашувда иштирок этганларнинг сўзларига кўра, Смит Лукашенкодан репрессияни юмшатишга тайёрлиги бўйича кафолат олган. Америкалик дипломат ушбу жараёнда АҚШнинг асосий мақсади кўпроқ сиёсий маҳбусларни озод этиш эканини билдирган.

Давлат департаменти Лукашенко билан битим ва муносабатлар тўғрисида расман ҳеч нарса маълум қилмади.

«Весна» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти маълумотларига кўра, айни вақтда Беларусда 1226 нафар сиёсий маҳбус бор. Охирги ойларда Александр Лукашенко 200 дан ортиқ маҳбусни афв этиш бўйича фармонларни имзолади. Аммо мухолифат фаолларининг таъкидлашича, бу вақт давомида янада кўпроқ одам ҳибсга олинган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани