Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада таркибида гиёҳванд модда бўлган дори воситаларини сотаётган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Фарғона вилоятида таркибида гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган дори воситаларини сотаётган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Ёзёвон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Қ. Фарғона шаҳрида фуқаро М.Х.га келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 277 дона “TAWON LIAR” номли таркибида гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган дорини 1,8 млн сўмга сотган вақтида ушланган.
Тадбир давомида жами 321 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026