Финландия Россия билан чегарадаги панжаралар қурилишини муддатидан олдин якунлайди
Икки мамлакат чегарасидаги 200 километр ҳудуд панжара билан тўсилмоқда. Финландия ҳукумати Россия қўшинлари Украинага бостириб кирганидан кейин чегарани мустаҳкамлашга қарор қилган.

Фото: AP
Финландия ва Россия чегарасидаги 200 километр узунликдаги панжара қурилиши муддатидан олдин якунланади. Бу ҳақда Финландия чегара хизмати бошлиғи Маркку Хассинен маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, панжарани қуриш ишларининг асосий қисми 2025 йилда якунланади.
«Панжарани қуришдаги асосий ишлар жорий йилда якунланади. Фақат айрим ҳудудлар 2026 йилда охирига етказилади», — дейди Хассинен. Олдинроқ панжарани қуриш ишлари келаси йил охирида якунланиши кутилаётган эди.
200 километр бу — Финландия ва Россия ўртасидаги қарийб 1,3 минг километрлик чегаранинг 15 фоизи демак. Финландия ҳукумати Россия қўшинлари Украинага бостириб кирганидан кейин чегарани мустаҳкамлашга қарор қилган.
Дастлабки ишлар 2023 йил кузда бошланган эди. 2024 йил мартда қурилишни тезлаштириш учун 74 миллион евро ажратилган. Ўша йилнинг сентябрида эса панжаралар баландлиги яна ярим метрга оширилган эди, натижада уларнинг баландлиги 3,5 метрга етган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил ноябрида Финландия тегишли ҳужжатлари бўлмаган муҳожирлар оқими туфайли Россия билан қуруқликдаги чегарасини бутунлай ёпганди. Ҳелсинки Москвани учинчи давлат фуқароларини чегарани кесиб ўтишга ундаганликда айблаган. Бунга жавобан Россия ТИВ вакили Мария Захарова «Финландиянинг чегарадаги вазият учун жавобгарликни Россия зиммасига юклашга уринишини тушунарсиз баҳоналар» деб атаган эди.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трампизм чўққиси, Украинада асир тушган хитойликлар ва “таҳқирланган” Нетаняҳу — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 19:01
-
“Навоийуран” давлат корхонаси ESG рейтингини қўлга киритди
Ўзбекистон | 19:00
-
Украина иккинчи F-16 қирувчи самолётини йўқотди
Жаҳон | 18:34
-
Истанбулнинг собиқ мэри устидан суд жараёни ёзга қолдирилди
Жаҳон | 18:12
Мавзуга оид

18:28 / 08.04.2025
Жанубий Корея чегарани кесиб ўтган КХДР аскарларига қарата огоҳлантирувчи ўт очди

16:31 / 08.04.2025
Ўзбекистонлик аёл Қозоғистон-Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтди

14:29 / 04.04.2025
Стубб: Париж ёки Лондон Россия билан мулоқотда етакчи бўлиши керак

18:15 / 31.03.2025