Жаҳон | 13:13 / 18.02.2025
1285
2 дақиқада ўқилади

АҚШда судья дўкон ўғриларини машина ювдириш билан жазолашни таклиф қилди

Мичигандаги Walmart дўконлар тармоғида майда ўғриликлар сони ниҳоятда ошиб кетган.

Фото: AP

Мичиган штати судьяси Жеффри Клоте Walmart дўконидан нарса ўғирлаганлар учун ноодатий жазо чорасини таклиф қилди. Унинг фикрича, супермаркет автотураргоҳидаги машиналарни ювиш айбдорларни ўз қилмиши ҳақида ўйлашга мажбур қилади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Судья сўнгги пайтларда чакана ўғриликлар сони ниҳоятда ошганидан ҳайратда. “Бу ақлга сиғмайди”, — деди у ва бир куннинг ўзида бундай иш бўйича 48 та ариза келиб тушганини таъкидлади.

Судья муаммонинг ғайриоддий ечимини таклиф қилди. Унинг фикрича, жамоат ишларининг ностандарт шакли — Walmart автотураргоҳидаги машиналарни ювиш одамларда дўкондан бирор нима ўғирлаш истагини сўндиради, қолаверса бу нархлар ошганидан жиғибийрон бўлган харидорлар учун ёқимли бонусга айланади.

“Ўғрилик қилаётганларнинг ҳаммаси ҳам ёмон одамлар деб ўйламайман. Баъзида одамларнинг шунчаки омади келмайди, лекин бу уларнинг қонунбузарлигини оқламайди”, — деди у.

Walmart раҳбарияти ушбу ташаббусни ижобий қабул қилиб, ҳатто полиция учун махсус автотураргоҳларни ажратиб берди.

Сотувчилардан бирининг Associated Press’га маълум қилишича, шу ҳафтанинг ўзидаёқ Мичиган шимолидаги Гран-Бланк шаҳарчасидаги дўконда содир этилган майда ўғрилик учун “Walmart’да машина ювиш” жазоси қўллана бошлаган. Ходимнинг айтишича, бу ишларга 100 га яқин киши жалб этилиши кутилмоқда. Улар март ва апрел ойларининг дам олиш кунларида автомобилларни ювишга сафарбар этилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти