Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим стартап лойиҳаларга 2 млрд сўмгача маблағ ажратилади
“Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Инкубация ёки акселерация дастурини муваффақиятли якунлаган ҳамда стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган нуфузли танловларда ғолиб (совриндор) бўлган стартап лойиҳаларга қуйидаги йўналишлар бўйича венчур жамғарма томонидан 2 миллиард сўмгача инвестиция маблағлари уларнинг устав фондига улуш сифатида киритиш орқали ажратилади:
- истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган намунавий моделни ишлаб чиқиш жараёнидаги стартап лойиҳага – 500 миллион сўмгача;
- Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган стартап лойиҳага – 1 миллиард сўмгача;
- хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳага – 2 миллиард сўмгача.
Савдо-саноат палатаси ҳамда жойлардаги ҳокимликлар:
- Жамғарма томонидан қўллаб-қувватланадиган бизнес лойиҳаларнинг ривожланишига кўмаклашиш учун шахсан масъул этиб белгиланади;
- ҳар чоракда юқори қўшилган қиймат яратувчи бизнес лойиҳаларни молиялаштириш учун Жамғармага таклифлар киритиб боради.
Мавзуга оид
10:00 / 09.06.2026
Энг яхши AI стартаплар Президент соврини учун курашади
13:37 / 02.06.2026
Кимё саноатида 2,8 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади
18:43 / 29.05.2026
Anthropic компанияси OpenAI’ни ортда қолдириб, энг қиммат сунъий интеллект стартапига айланди
20:39 / 11.04.2026