Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Reuters: Россия ва АҚШ вакиллари бир неча ойдан бери Швейцарияда яширин музокаралар ўтказмоқда
Ушбу учрашувларда иштирок этаётганлар дипломатик ва хавфсизлик соҳасида тажрибага эга одамлардир, аммо улар давлат хизматчилари эмас.
Россия ва АҚШ вакиллари сўнгги ойларда Украинадаги урушни норасмий муҳокама қилиш мақсадида Швейцарияда яширинча учрашувлар ўтказган. Бу ҳақда Reuters агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Агентликнинг қайд этишича, учрашув иштирокчилари дипломатик ва хавфсизлик соҳасида тажрибага эга одамлардир, аммо улар давлат хизматчилари эмас. Учрашув иштирокчиларининг исмлари ошкор этилмаган. Манбалардан бирининг таъкидлашича, Швейцариядаги учрашувлардан Трампнинг кам сонли маслаҳатчилари хабардор.
Учрашувларда айнан нима муҳокама қилингани, унда украиналиклар ҳам қатнашганми ёки йўқ, музокаралар қачон бошлангани каби кўплаб тафсилотлар номаълумлигича қолмоқда.
Маълум бўлишича, баъзи учрашувлар АҚШдаги ўтиш даврида, яъни Доналд Трамп 2024 йил 5 ноябрдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонган, аммо ҳали лавозимга киришмаган вақтда бўлиб ўтган. Учрашувлардан бири 14-16 феврал кунлари хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси ташкил этилган пайтда Женевада ўтказилган.
Агентлик суҳбатдошлари Швейцариядаги учрашувларни музокараларнинг қўшимча канали сифатида таърифлаган. Манбалардан бирининг тахминича, охирги ҳафталарда АҚШ ва Россия амалдорлари расмий алоқаларни ўрнатганидан кейин яширин музокаралар ўз долзарблигини йўқотган бўлиши мумкин.
Оқ уй, Россия ТИВ ва Украина ҳукумати Reutersʼнинг ушбу масала бўйича сўровига жавоб қайтармаган.
Россия ва АҚШ 18 феврал куни Ар-Риёдда музокаралар ўтказди. Учрашувда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҳам иштирок этган эди. Музокаралар давомида томонлар Москва ва Вашингтон муносабатларини, Путин ва Трамп учрашувига тайёргарликни, шунингдек, Россия—Украина урушини ҳал этиш масалаларини муҳокама қилган.
Мавзуга оид
20:20 / 14.06.2026
Швейцарияда мамлакат аҳолиси сонини чеклаш тўғрисида референдум бўлиб ўтди
18:05 / 12.06.2026
АҚШ ва Эрон музокаралари қандай кетяпти?
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
08:51 / 04.06.2026