Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Жиддага учаётган рейс Баҳрайнга фавқулодда қўнишни амалга оширди
Air Samarkand авиакомпаниясининг Тошкент—Жидда рейси йўловчилардан бирида такрорий инфаркт кузатилгани сабаб Баҳрайнга қўнишга мажбур бўлди.
Фото: Air Samarkand
Air Samarkand авиакомпанияси UZS4003 Тошкент—Жидда рейси тиббий фавқулодда ҳолат сабабли кечикаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, парвоз давомида 75 ёшли йўловчида такрорий инфаркт содир бўлган. Самолёт бортида бўлган шифокор беморнинг ҳаёти хавф остида эканини тасдиқлаган. Шундан сўнг, ҳаво кемаси командири бошчилигидаги Air Samarkand экипажи тезкор қарор қабул қилиб, беморга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш учун Баҳрайнга фавқулодда қўнишга қарор қилган.
Таъкидланишича, борт кузатувчилари шифокор билан биргаликда бортдаги тиббий қутилар ва ускуналар ёрдамида беморга биринчи ёрдам кўрсатган. Аэропортда бемор барқарор ҳолатда тез ёрдам бригадасига топширилган.
«Рейс тахминан 1 соат кечикиш билан Жиддага парвозини давом эттиради», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:39 / 05.03.2026
Мадина ва Жиддадан 21 рейс: 4 948 нафар йўловчи олиб келинди
10:13 / 02.03.2026
Жидда—Тошкент репатриация парвозлари йўлга қўйилади
11:58 / 15.12.2025
Жидда–Тошкент рейси бортдаги тиббий ҳолат сабаб Баҳрайнга қўнишга мажбур бўлди
08:32 / 04.10.2025