Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти этиб сайланди
Давлат хавфсизлик хизмати раиси генерал-полковник Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти бўлди.
Фото: ЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига ассоциация аъзолари томонидан келиб тушган номзодлар Сайлов қўмитаси аъзолари иштирокида Ассоциация Сайлов кодекси ва Уставига асосан мувофиқлик текширувидан ўтказилди.
Ассоциация Уставининг 30-моддаси 4-бандига биноан делегатлар томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Баҳодир Қурбонов номзоди илгари сурилди.
Ассоциация Устави ва Сайлов кодексига асосан Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига сайланди.
Аввалроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси уставига мувофиқ, 2025 йил 22 феврал куни ЎФА президентлигига сайлов бўлиб ўтишича, ДХХ раиси генерал-полковник Баҳодир Қурбонов номзоди ассоциация президентлигига илгари сурилаётгани хабар қилинганди.
Январ охирларида ДХХ собиқ раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон Футбол ассоциацияси президенти лавозимидан кетганди. Унинг вазифаларини ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бажариб келаётган эди.
Мавзуга оид
22:37 / 22.04.2026
27 миллион машмашаси: ўзбек клублари бюджетдан пул ола бошлади
22:08 / 17.04.2026
Эрон футбол клублари сулҳ фонида легионерларни қайтара бошлади
18:15 / 16.04.2026
«Давлат берадиган 35 млрднинг 2/3 қисми Ривалдога кетади» – «Бунёдкор»нинг молиявий ҳолати ёмонлашди
22:05 / 12.04.2026