Кун сўрови: бир ойда қанча картошка сотиб оласиз?
Kun.uz мухбири 12 феврал куни Фарғона шаҳридаги деҳқон бозорида кичик сўровнома ўтказди. Унда иштирок этганлардан 1 ой давомида неча кг картошка сотиб олишлари сўралди.
Сўровномада иштирок этган аксарият аҳоли картошканинг қимматлашиб кетиши ортидан ушбу маҳсулотни кам сотиб олаётганини айтган бўлса, яна кўпчилик Қирғизистондан кириб келадиган картошка ўрнига Покистон картошкаларини харид қилишга ўтганини билдирди.
Айни пайтда Фарғона шаҳридаги деҳқон бозорида қирғиз картошкасининг 1 килограмми 9-10 минг сўмдан, Покистон картошкаси эса 7-8 минг сўмдан сотиляпти.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилиб борадиган маълумотларга кўра, 4 январдан 21 январгача бўлган муддатда Янги Қўйлиқ деҳқон бозорида картошканинг минимал улгуржи нархи 3500 сўмдан 6500 сўмгача ёки 85 фоизга, максимал нархи эса 6200 сўмдан 8500 сўмгача ёки 37 фоизга қимматлашган.
18 январдан бошлаб Қозоғистон қатор мамлакатлар, хусусан, Ўзбекистонга картошка экспортини 6 ойга тўхтатган эди. Бунга Қозоғистоннинг ўзида ушбу маҳсулот нархи ошиб кетгани сабаб сифатида келтирилган.
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатда картошкага бўлган йиллик эҳтиёж 4 миллион тоннани ташкил этади. 2024 йилда 3,7 миллион тонна картошка етиштирилган бўлиб, шундан 600 минг тоннаси кейинги мавсумда экиш учун уруғлик сифатида захира қилинган, табиий йўқотиш тахминан 100 минг тонна (3%) бўлиши кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди
Спорт | 03:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Россияда давлатга хиёнат учун судланганлар сони СССР давридан бери рекорд кўрсаткичга чиқди
Жаҳон | 00:29
-
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Жамият | 23:57 / 16.04.2025
Мавзуга оид

21:10 / 28.02.2025
Лукашенко картошка нархининг ошишига алоқадор барчани «ҳайдашни» талаб қилди

16:07 / 28.02.2025
Қайси соҳа вакиллари даромадлари ошишини кўпроқ кутяпти?

14:45 / 08.02.2025
Кун сўрови: Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини қайси ташкилотлар ҳимоя қилади?

16:49 / 31.01.2025