Марказий банк тест режимида инфляция калкуляторни ишга туширди – у регулятор веб-сайтининг “Бош саҳифаси”да “Пул кредит сиёсати” бўлимида жойлаштирилган. Ушбу калкулятор орқали истеъмол саватчасидаги товар ва хизматларнинг инфляцияга мослаштирилган қийматини ҳисоблашингиз мумкин.

Скриншот: Kun.uz. манба: Марказий банк веб-сайти

1999 йил декабр ойидан бошлаб то бугунги кунгача исталган сана ва қийматни киритиш мумкин. Масалан, 2000 йил январ ойидаги 100 минг сўм 2025 йил январда 1 млн 186 минг 396 сўмга айланган. Бунда давр мобайнида йиғилган инфляция ( фоизда), давр узунлиги, давр мобайнидаги ўртача ойлик ва йиллик инфляция (фоизда) инобатга олинади.

Скриншот: Kun.uz. манба: Марказий банк веб-сайти