BRICS янги аъзо давлатларни қабул қилишни тўхтатди
Муаммо аъзо давлатларнинг кўпайиши ортидан юзага келган «институционал зиддиятлар» экани таъкидланмоқда.

Фото: kremlin.ru
2025 йилда BRICS ташкилотига раислик қилаётган Бразилия Ташқи ишлар вазирлиги гуруҳнинг кенгайиши вақтинчалик тўхтатилганини эълон қилди.
«Известия» нашрига тақдим этилган маълумотларга кўра, энди Бразилия яқинда BRICS иштирокчилари сонининг кўпайиши ортидан юзага келган «институционал муаммоларни ҳал қилишга» эътибор қаратади.
Сўнгги икки йил ичида уюшма аъзолари бешдан ўнтага кўпайди. Дастлабки бешликка (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка) 2024 йилда Миср, Эрон, БАА ва Эфиопия, 2025 йилдан эса Индонезия қўшилди.
BRICS ташкилотининг бразилиялик вакили Даниэл Лейтао сўзларига кўра, жадал кенгайиш бир қатор ташкилий муаммоларни келтириб чиқарди. Унинг тушунтиришича, «муаммолар фаолият турларининг кўпайиши, мавжуд механизмлар ўртасидаги ишларнинг қисман такрорланиши ҳамда ҳужжатлар билан ташаббусларнинг жамланган реестри йўқлиги туфайли юзага келмоқда».
Тўлиқ кенгайиш ўрнига BRICS «ҳамкор давлатлар» тоифасини яратди. 2025 йил январь ойидан Беларус, Боливия, Қозоғистон, Куба, Малайзия, Нигерия, Таиланд, Уганда ва Ўзбекистон ушбу форматда ассоциация билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Туркия, Ветнам ва Жазоирга ҳам таклифнома юборилган.
Шу билан бирга, яқинда АҚШ президенти Доналд Трамп BRICS давлатларининг доллардан узоқлашиш истаги борасида кескин баёнот берди. Оқ уй раҳбари бу каби уринишларни эътиборсиз қолдирмаслигини таъкидлади.
Жумладан, BRICS янги валютасини яратмоқчи бўлаётган ёки халқаро савдода АҚШ долларига ҳар қандай муқобилни қўллаб-қувватловчи мамлакатларга 100% тарифлар жорий этиш билан таҳдид қилди. Унинг таъкидлашича, бундай давлатлар Америка бозорига киришни унутишга мажбур бўлади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
Жаҳон | 19:20
-
Ҳиндистонлик ўқитувчиларга мактабда хивич билан юришга рухсат берилди
Жаҳон | 18:08
-
Ҳиндистон ва Покистон АҚШ воситачилигида ўт очишни тўхтатишга келишди
Жаҳон | 17:43
-
Россия ва Ўзбекистон ҳарбий соҳада стратегик шериклик режасини имзолади
Жаҳон | 17:15
Мавзуга оид

17:43
Ҳиндистон ва Покистон АҚШ воситачилигида ўт очишни тўхтатишга келишди

16:18
АҚШ тўрт нафар ўзбекистонликни депортация қилиш учун ҳибсга олди

08:58
АҚШ давлат котиби Покистонга Ҳиндистон билан музокараларда ёрдам таклиф қилди

22:02 / 09.05.2025