Москва Россия-Украина урушини ҳозирги тўқнашув чизиғи бўйича музлатиш имкониятини истисно қилмоқда, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
«„Келинг, туташув чизиғини шу ҳолида қолдирайлик — бу Россия, буниси эса Украина“, деган ғоялар бўлди. [...] Бундай бўлмайди, бизда одамларнинг хоҳиш-иродасига асосланган Конституция бор», — деган у.
Россия 2022 йил сентябрида ўзини ўзи эълон қилган ДХР ва ЛХР, шунингдек Запорижжя ва Херсон областларини аннексия қилганини эълон қилганди. Энди Россия Конституциясига мувофиқ, бу тўрт регион Россиянинг бир қисми ҳисобланади — ва шунинг учун унинг таркибидан чиқариб бўлмайди.
Расмий нуқтайи назардан, аннексия пайтида уларнинг ҳеч бири тўлиқ Россия назорати остида бўлмаганига қарамай, Россия Федерацияси қонунчилигига кўра, тўртала регион маъмурий чегаралари бўйича тўлиқ Россия таркибига киритилган. Россия қуролли кучлари аннексиядан бир неча ҳафта ўтгач Херсонни ташлаб чиққанди, Запорижжя областининг шу номдаги маркази эса ҳеч қачон россиялик ҳарбийлар назорати остида бўлмаган.
Ҳозирда Донецк областининг тахминан 62,6 фоиз, Луҳанск областининг 98,6 фоиз, Херсон областининг 69,3 фоиз ва Запорижжя областининг 71,9 фоиз қисми россияликлар назорати остида.
Ҳарбий ҳаракатларни тўқнашув чизиғи бўйлаб тўхтатиш ва Украинанинг босиб олинган ҳудудларини де-факто Россия назоратида қолдирган ҳолда тинчлик келишуви тузилиши ҳозирда урушни тугатишнинг асосий варианти сифатида кўриб чиқилмоқда.
Украина ҳукумати аввалроқ можарони тўқнашув чизиғи бўйлаб музлатиш имкониятига рози бўлганди. Шу билан бирга, Киев тинчлик шартномаси имзоланган тақдирда Россия Федерацияси қуролли кучлари томонидан босиб олинган ҳудудларни (шунингдек, 2014 йилда аннексия қилинган Қримни) Россияга тегишли деб тан олмаслиги ва уларни ишғол этилган ҳудудлари деб ҳисоблашда давом этишини бир неча бор таъкидлаган. Украина президенти Володимир Зеленский бу масалани Киев позициясидаги «қизил чизиқ» деб атаган. Украина Конституцияси, Россия Федерацияси Конституцияси каби, мамлакат ҳудудининг бирор қисмидан воз кечиш имкониятини назарда тутмайди.
Трамп Россиядан санкцияларни олиб ташлаш ҳақида ҳозирча гап йўқлигини айтди
АҚШ президенти Доналд Трамп ҳозирда музокаралар жараёнининг бир қисми сифатида Россиядан санкцияларни олиб ташлаш имконияти кўриб чиқилмаётганини айтди, аммо келажакда бундай бўлиши мумкинлигини истисно


















