Қайси соҳа вакиллари даромадлари ошишини кўпроқ кутяпти?
Марказий банк сўровномасига кўра, 2024 йилнинг тўртинчи чорагида респондентларнинг кўпчилиги пулининг катта қисмини таълим (26 фоиз), уй-жой таъмири (21,6 фоиз) ва даволаниш (19 фоиз) учун сарфлашганини қайд этган. Шунингдек, жамғармаси мавжуд бўлмаганлар улуши 40 фоизга яқинлашган.

Фото: Kun.uz
Марказий банк 2024 йил IV чораги бўйича аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳини эълон қилди. Унда бир қанча аҳамиятли жиҳатни кўриш мумкин.
Даромад субиндекси
Жорий йил IV чоракда даромад субиндекси аввалги чоракка нисбатан 0,4 бандга яхшиланиб, 71,1 бандга тенг бўлган.
Келгусида даромадлар ошишини кутаётганлар улуши 2,3 фоиз бандга ошиб, 66,4 фоизни ташкил этган бўлса, даромадлари камайишини таъкидлаганлар улуши 0,3 фоиз бандга қисқариб, 10,2 фоиз доирасида шаклланган. Даромадлари ўзгармаслигини қайд этганлар улуши 2 фоиз бандга камайиб, умумий респондентларнинг 23,2 фоизига тенг бўлган.
Келгусида даромади ошишини кутаётган респондентларнинг аксарият кўпчилиги 10-15 млн сўм ва 15 млн сўмдан юқори ойлик даромадга эга бўлган гуруҳларга тўғри келмоқда. Даромади нисбатан пастроқ (3 млн сўмгача) бўлган аҳоли вакилларининг келгусида даромади ортиши бўйича кутилмалари қолган даромад гуруҳларига нисбатан пастроқ шаклланган.
Респондентларнинг 68 фоизи (ўтган чоракда 67 фоиз) расмий иш хақидан даромад олишини таъкидлаган.
Сўровда кафе-ресторан, савдо ва ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият юритувчилар даромадларининг ошиши бўйича оптимистик кутилмаларни қайд этган бўлса, аксинча, АТ ва ОАВ, давлат бошқаруви ва тиббиёт соҳасидагиларнинг кутилмалари нисбатан пессимистик бўлган.
Харажат субиндекси
Тўртинчи чоракда респондентларнинг кўпчилиги пулнинг катта қисмини таълим (26 фоиз), уй-жой таъмири (21,6 фоиз) ва даволаниш (19 фоиз) учун сарфлашганини қайд этган.
Жамғариш субиндекси
Таҳлилларга кўра, аксарият респондентлар (жамига нисбатан тахминан 40 фоиз) жамғармалари мавжуд эмаслигини таъкидлаган. Шунингдек жамғармалари 1 ойгача етадиган респондентлар улуши тахминан 32 фоизни ташкил этган бўлса, 1−3 ойгача бўлган давр учун ушбу кўрсаткич тахминан 17 фоизга тенг бўлган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
-
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари
Жамият | 23:03 / 14.03.2025
Мавзуга оид

09:38 / 23.02.2025
Кун сўрови: бир ойда қанча картошка сотиб оласиз?

14:45 / 08.02.2025
Кун сўрови: Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини қайси ташкилотлар ҳимоя қилади?

16:42 / 03.02.2025
Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 896 трлн сўмни ташкил этди

10:03 / 03.02.2025