4-5 март кунлари Гуржистон бош вазири Иракли Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ҳукумат портали хабар берди.
Қайд қилинишича, ташриф дастуридан қатор иккитомонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқалар ўрин олган.
Аслида Кобахидзе ташрифи 20−22 февраль кунларига режа қилинганди. Бироқ, ташриф нега қолдирилгани ҳақида маълумот берилмади.











