Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади
Қўшимча қатновлар Наврўз ва Рамазон ҳайити байрамлари муносабати билан йўлга қўйилмоқда. Поездлар Самарқанддан эрталабки 10:55 да, Тошкентдан эса тушдан кейин 13:56 да йўлга чиқиши кўзда тутилган.
Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида «Афросиёб» поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, «Афросиёб» электропоезди қатнови Наврўз ва Рамазон ҳайити байрамлари муносабати билан йўлга қўйилмоқда.
Қўшимча қатновлар 20, 21, 22, 23, 24, 25, 29, 30, 31 март ва 1 апрел кунлари амалга оширилади.
Қатнов жадвали қуйидагича:
775-сонли Самарқанд—Тошкент йўналиши
- Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15.
776-сонли Тошкент—Самарқанд йўналиши
- Тошкент 13:56 — Самарқанд 16:14.
Эслатиб ўтамиз, декабр ойида «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ томонидан республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилинганди. Аммо чипталар сотиладиган электрон платформада Тошкент — Урганч, Тошкент — Бухоро, Тошкент — Нукус йўналишларида 23–31 декабр саналаридаги барча чипталар аллақачон қолмагани маълум бўлган эди.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026