Ҳонгконг оператори Панама канали портларини АҚШга сотади
АҚШ президенти Доналд Трампнинг босими остида Ҳонгконгда жойлашган Hutchison компанияси Панама каналининг икки четидаги Балбоа ва Кристобал портларини инвестор Blackrock бошчилигидаги Америка консорциумига сотишни режалаштирмоқда.

Фото: Reuters
Hutchison'нинг 4 март, сешанба куни эълон қилган баёнотига кўра, Ҳонгконгда жойлашган Hutchison Holdings, Панама каналининг қарама-қарши учларидаги портлар оператори уларни Америка консорциумига сотиш ниятида. Унга кўра, оператор акцияларининг 90 фоизи инвестор Blackrock бошчилигидаги компаниялар гуруҳига 19 миллиард долларга тушиши керак. Келишув АҚШ президенти Доналд Трампнинг кучли босимидан сўнг амалга ошади.
AFP хабар беришича, ҳонгконглик миллиардер Ли Кашиннинг Hutchison Holdings гуруҳи шуъба корхонаси бўлган Panama Ports Company ҳозирда Панама каналининг Атлантика томонидаги Кристобал ва Тинч океани томонидаги Балбоа портларини бошқаради. 2021 йилда ушбу шартнома автоматик равишда яна 25 йилга узайтирилди. Гуруҳнинг таъкидлашича, келишув бошқа портлар, масалан, Ҳонгконг ёки Шенчжендаги активларга таъсир қилмайди.
АҚШ ва Панама хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди
6 феврал куни маълум бўлишича, Панама президенти Хосе Раул Мулино ва Пентагон раҳбари Пит Хегсет ўртасидаги музокаралар натижасида томонлар хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олган. «Улар Қўшма Штатлар ва Панама ўртасида мустаҳкам муносабатлар мавжудлиги ва хавфсизлик бўйича кўплаб манфаатлар, жумладан Панама каналини ҳимоя қилишда умумий манфаатлар мавжудлиги ҳақида келишиб олдилар», — дейилади АҚШ Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Ундан уч кун олдин Панама президенти ўз мамлакати Хитойнинг Панама каналидан савдо мақсадларида фойдаланиш бўйича ҳамкорликни ўз ичига олган «Бир камар, бир йўл» ташаббусидан чиқишини айтди. 2 феврал куни Марко Рубио Хосе Раул Мулино билан учрашувда Хитойнинг Панама каналига таъсиридан норозилигини билдирди. Давлат департаменти раҳбари «мавжуд вазиятни қабул қилиб бўлмаслигини ва зудлик билан ўзгартирилмаса, Қўшма Штатлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун чора кўришини айтди», — деди АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Тэмми Брюс.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Триполида қуролли тўқнашувлар содир бўлди
Жаҳон | 09:57
-
Трамп Истанбулдаги Украина-Россия музокараларида иштирок этиши мумкин
Жаҳон | 09:12
-
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
Жаҳон | 08:40
-
Ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди
Ўзбекистон | 08:20
Мавзуга оид

15:28 / 11.05.2025
Колумбия Панама собиқ президентига бошпана тақдим этди

08:24 / 18.04.2025
Гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал рекламасини тарқатган шахс ушланди

08:26 / 16.04.2025
Наманганда 16 ёшли қиз бошқарувидаги Spark каналга тушиб кетди

08:35 / 11.04.2025