“Ҳудудгаз пойтахт” маълум қилишича, Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчасидан ўтувчи ўрта босимли газ қувуридаги газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш мақсадида Яшнобод ва Миробод туманларининг айрим ҳудудларида 5 март 12:00 дан 6 март 08:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Яшнобод тумани
Аҳоли истеъмолчилари: “Обишер” МФЙдаги 16 та кўп қаватли уй ва 370 та ерли хонадон, “Ассалом соҳил”даги 20 та кўп қаватли уй. “М. Ашрафий” МФЙдаги 120 та ерли хонадон. Улгуржи истеъмолчилар сони: 35 та.
Миробод тумани
Аҳоли истеъмолчилари: “Қорасув” МФЙдаги 38 та кўп қаватли уй, “Тонг юлдузи” МФЙдаги 14 та кўп қаватли уй ва 125 та ерли хонадон. Улгуржи истеъмолчилар сони: 25 та. Шунингдек, Миробод туманидаги “Олтинкўл”, “Фурқат” ва “Янги замон” МФЙларида босим пасайиши эҳтимоли мавжуд.
Бундан ташқари, таъмирлаш ишлари туфайли Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларига 5 март куни соат 10:30 дан 15:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилари сони: “Ҳастимом” МФЙдаги 135 та ерли хонадон. Улгуржи истеъмолчилар сони: 1 та.
Шайхонтоҳур тумани
Аҳоли истеъмолчилари сони: “Гулбозор” МФЙдаги 80 та ерли хонадон ва 54 та кўп қаватли уй. Улгуржи истеъмолчилар сони: 1 та
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.











