Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2003 йилда туғилган У.А. бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомашинаси ҳамда 1994 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳайдовчиларнинг келишувига асосан йўл-транспорт ҳодисаси E-protocol тўғрисидаги хабарнома орқали расмийлаштирилган.














