Tesla акциялари қиймати бир кунда 15 фоизга тушиб кетди
Tesla котировкалари компания раҳбари Илон Маск қўллаб-қувватлаган Доналд Трамп АҚШ президентлиги сайловларида ғалаба қозонганидан кейин кўтарила бошлади. 2024 йил декабр ойида акциялар нархи 480 долларга етди ва энг юқори ўсишни кўрсатди.

Фото: Shutterstock
10 март, душанба куни Илон Маскнинг Tesla компанияси акциялари 15 фоиздан кўпроққа тушиб кетди, бу Доналд Трампнинг 2024 йил ноябрида бўлиб ўтган АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан бери эришилган барча ўсиш кўрсаткичларини йўққа чиқарди, деб хабар беради dpa.
Tesla акциялари нархи декабр ойи ўрталарида энг юқори чўққисига чиқди, ўшанда компания акциялари 480 долларга баҳоланган эди – бу Илон Маск фаол иштирок этган Трампнинг сайловолди кампанияси давридагидан икки баравар юқори. Ҳозирда ҳар бир акция учун 222 доллар атрофидаги курсда Tesla'нинг умумий қиймати 1,5 триллион доллардан 715 миллиард долларга тушиб кетди. Таққослаш учун, Америка автомобил гиганти Ford'нинг бозор қиймати 40 миллиард доллар атрофида, General Motors эса - 48 миллиард атрофида, дея хабар беради dpa.
Маскнинг шахсий бойлиги Tesla акциялари нархига боғлиқ
Агентликнинг қайд этишича, Tesla акциялари нархининг кескин тушиши Илон Маскнинг ўзига ҳам муаммо туғдириши мумкин. Чунки миллиардер ўз компаниясининг акцияларидан гаров сифатида фойдаланиб, кредит олиши билан танилган, у қоғозда дунёдаги энг бой одам саналади. Бироқ, агар акция баҳоси маълум даражадан пастга тушса, кредиторлар қўшимча гаров талаб қилиши мумкин. Bloomberg маълумотларига кўра, бугунги кунда Маскнинг бойлиги 300 миллиард доллардан ошади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Трампнинг Туркиядаги учрашувда иштирок этишини қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 10:10
-
Андижонда Equinox ва тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ рўй берди
Жамият | 10:06
-
Триполида қуролли тўқнашувлар содир бўлди
Жаҳон | 09:57
-
Трамп Истанбулдаги Украина-Россия музокараларида иштирок этиши мумкин
Жаҳон | 09:12
Мавзуга оид

20:55 / 09.05.2025
Британияда уруш фахрийси танкда Tesla автомобилини пачақлади

18:27 / 01.05.2025
WSJ: Tesla Илон Маскнинг ўрнига янги бош директор изламоқда

13:39 / 28.04.2025
Акциядорлик жамиятлари ходимлари акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлди

10:32 / 23.04.2025