Кўзга кўринмас фирибгарлик таҳдидлари ҳар қадамда. Octobank'нинг биринчи материалида сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда яратилган схемалар, жумладан, овозни ўхшатиб нусхалаш, ёзишмаларни таҳлил қилиш ва ишонарли дипфейкларни яратиш кўриб чиқилади. Бу схемалар қандай ишлашини ва қандай ҳимоя усуллари мавжудлигини айтиб ўтамиз.
Фирибгарлар банк мижозларини алдаш учун сунъий интеллектдан фойдаланишмоқда
1. Теlegram-аккаунтни ўзлаштириб олиш
— Фирибгарлар .апк кенгайтмаси ва фойдаланувчига уларни очишга ундаши мумкин бўлган иборалар ёзилган файлларни юборади. Кўпинча бу "Салом, суратдаги сенмисан?" деган матнли хабар. Стиллер-вирус (зарарли дастурий таъминот) фирибгарларга қурилмага, шу жумладан СМС хабарларга, қўнғироқлар, контактлар, галерея ва бошқа таъсирчан маълумотларга тўлиқ кириш имконини беради, бу эса фойдаланувчини ҳамда унинг банк ва бошқа иловаларини кейинчалик компрометация қилиш мумкин.
— Қурилма муваффақиятли компрометация қилингандан сўнг бузғунчилар чатлар ва барча овозли хабарларга кириш ҳуқуқига эга бўлади, жабрланувчининг аккаунтига кириш учун бузғунчилар булутли паролни ўрнатади ва қурбоннинг барча фаол сеансларини якунлайди.
2. Қалбаки овоз яратиш
— Овозли хабарлар ёзувларини олгандан сўнг фирибгарлар сунъий интеллектдан фойдаланиб, жабрланувчининг оҳанглари ва нутқ услубини тақлид қилувчи сохта овозни яратади.
3. Жабрланувчининг қариндош ва дўстларини алдаш
— Фирибгарлар жабрланувчининг қариндошлари ёки дўстларига қўнғироқ қилади ёки Теlegramʼда хабар ёзади.
— Олдиндан тайёрланган овозли иборалардан фойдаланади, масалан: "Менга шошилинч пул керак, ёрдам қилинг" ёки "Муаммога дуч келдим, мана шу ҳисобрақамига пул ўтказинг".
— Аввалги ёзишмаларни таҳлил қилиш орқали мулоқот услубини ҳисобга олади.
4. Сохта видеоқўнғироқлар
— Юқори даражали фирибгарлар реал вақт режимида дипфейклардан фойдаланиб, жабрланувчининг олдин чатда ёзилган юзи ва овозли хабарларини синхронлаши мумкин.















