Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида қизларни шаҳвоний мақсадда Ўзбекистондан олиб чиқмоқчи бўлган 8 нафар шахс ушланди
Тошкент вилояти ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида вилоят ҳудудида «Хавфсиз ҳудуд» тезкор профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Одам савдосига қарши ўтказилган тадбирлар давомида, аёл ва қизларни шаҳвоний мақсадда Ўзбекистон ташқарисига олиб чиқмоқчи бўлган 8 нафар шахс далилий ашёлар билан ушланди. Натижада 5 нафар аёл одам савдоси қурбонига айланишининг олди олинди.
Хусусан, 2006 йилда туғилган қизни Туркияга ноқонуний равишда олиб чиқмоқчи бўлган, Олмалиқ шаҳрида яшовчи 1998 йилда туғилган аёл Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Шунингдек, ахлоқ ва соғлиққа қарши жиноятлар билан курашиш йўналишида орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИТС)ни тарқатиш билан боғлиқ 13 та ҳолат аниқланиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний ҳуқуқий чора кўрилиши натижасида, ушбу шахсларнинг бошқа фуқароларга инфекция юқтиришининг олди олинди. Шунингдек, тадбир давомида қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ 85 та, фоҳишалик билан шуғулланиш бўйича эса 16 та ҳолат фош этилиб, барчасига нисбатан тегишли тартибда қонун устуворлиги таъминланди.
Шу каби, уюшган жиноятчиликка қарши кураш доирасида ноқонуний қурол сақлаш, товламачилик ва қиморхона ташкил қилиш билан боғлиқ 27 та жиноий ҳолат аниқланди. Барча гумонланувчиларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилди.
Мавзуга оид
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026
Тошкент – водий йўлининг бир қисмида максимал тезлик пасайтирилди
09:00 / 10.06.2026
Зангиотада йирик кумуш савдосига чек қўйилди
11:50 / 08.06.2026