Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камбағалликни қисқартириш жамғармасининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди.
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилган, у тўғрисидаги низом ва унинг Васийлик кенгаши таркиби тасдиқланган.
Жамғарманинг асосий мақсади – "Камбағал оилалар реестри"га киритилган шахсларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга кўмаклашувчи юридик ва жисмоний шахсларга субсидия, грант ва кредитлар тақдим этиш.
2025 йил 1 октябрдан бошлаб Жамғарма маблағлари ҳисобидан фуқароларга нақд пул шаклида бериладиган субсидия, грант ва ссудалар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали тақдим этилади.
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низом қуйидагиларни белгилайди:
- Жамғармани бошқариш тартиби;
- Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари;
- маблағлардан фойдаланиш йўналишлари;
- Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назорат.
Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари:
- Давлат бюджетидан ҳар йиллик трансфертлар;
- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий солиқ бўйича даромадлардан ажратмалар;
- халқаро молия ташкилотларининг грантлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, бошқа хорижий донорларнинг ихтиёрий ёрдами;
- жисмоний ва юридик шахсларга берилган кредитлар бўйича олинган суммалар;
- Жамғарманинг тижорат банкларида ва бошқа молиявий воситаларда эркин маблағларини жойлаштиришдан олинган даромадлар;
- қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Мавзуга оид
21:24 / 17.12.2025
Эҳтиёжманд оилаларнинг учта тоифасини жамловчи ягона реестрга ўтилади
09:07 / 11.12.2025
Қишлоқ хўжалигини суғурта қилиш янги жамғарма орқали амалга оширилади
18:43 / 09.12.2025
Ҳар бир камбағал оила бўйича индивидуал режа ишлаб чиқиш таклиф этилди
20:07 / 29.11.2025