Ўзбекистон | 16:25 / 21.03.2025
872
2 дақиқада ўқилади

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита ташкил этилади

Қўмита миллатлараро муносабатлар ҳамда хориждаги ватандошлар масалалари соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органлари ва ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

«Умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, жамиятда умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашнинг устувор вазифаларидан бири сифатида миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамиятда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлаш орқали ягона фуқаровий ўзликни шакллантириш белгиланди.

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ташкил этилади.

Қўмита миллатлараро муносабатлар ҳамда хориждаги ватандошлар масалалари соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органлари ва ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

Ҳар йили «Ўзбекистон ягона Ватан!» шиори остида юртимиздаги барча миллат ва элатлар вакилларининг ўзаро тенглиги, бирдамлигини, уларнинг Янги Ўзбекистон тараққиётига қўшаётган ҳиссасини эътироф этувчи анжуман ташкил этилади.

Қўмита «Ватандошлар» жамоат фонди билан биргаликда ҳар йили хориждаги ватандошларнинг «Uz Global Think» форумини ташкил этади.

Шунингдек, Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси лавозимига Қаҳрамон Сариев қайта тайинланди.

Қаҳрамон Сариев тайинловга қадар ҳам Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси вазифасида фаолият юритаётган эди.

Мавзуга оид