Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия корпорацияси Ўзбекистонда махсус саноат зонасини ташкил қилади
Ўзбекистон элчихонасида MMC Corporation корпорациясининг Стратегия ва инвестиция масалалари бўйича директори Нажиб Рамли билан учрашув бўлиб ўтди.
Нажиб Рамли корпорация бош директори Че Халибнинг Куала-Лумпурда ўтказилган олий даражадаги Ўзбекистон-Малайзия бизнес-форуми якунида давлатимиз раҳбари билан мулоқоти республикада аниқ лойиҳаларни амалга ошириш учун муҳим туртки бўлганлигини маълум қилди.
Жумладан, корпорация республикада Ўзбекистон-Малайзия саноат зонасини ташкил этиш ва бошқаришни режалаштирмоқда.
Малайзия томонига Ўзбекистон-Малайзия саноат зонасини жойлаштириш учун ер майдони ва унинг бирламчи инфратузилма билан таъминланганлик ҳолати тўғрисида тақдимот қилинди.
Шунингдек, мамлакатдаги махсус саноат зоналари турлари, уларда инвесторлар учун тақдим этилаётган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Корпорация вакили Ўзбекистон-Малайзия саноат зонасини ташкил этиш имкониятларини батафсил ўрганиш учун яқин кунларда мутахассислардан иборат ишчи гуруҳни Ўзбекистонга ташриф буюришни маълум қилди.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
09:45 / 21.04.2026