АҚШ Давлат департаменти: Украинадаги тинчлик бўйича тафсилотлар сулҳдан кейин очиқланади
Россия ва Украина ўртасидаги келишмовчиликларнинг моҳиятини фақат тўлиқ ўт очишни тўхтатгандан кейин муҳокама қилиш мумкин, дея маълум қилди АҚШ Давлат департаменти.

Темми Брюс / Фото: Celal Gunes
Россия ва Украина ўртасида мустаҳкам тинчлик ўрнатилиши ҳақидаги тафсилотларни фақат ўт очиш тўлиқ тўхтатилгандан кейин муҳокама қилиш мумкин. Бу ҳақда 24 март, душанба куни АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Темми Брюс брифингда журналистнинг Оқ уй Россиянинг аннексия қилинган Украина ҳудудларига бўлган ҳуқуқларини қонуний деб ҳисоблайдими, деган саволига жавоб берар экан айтиб ўтди.
Брюснинг таъкидлашича, америкалик музокарачилар ҳозирда можаронинг барча томонларини қаноатлантирадиган ечим устида ишламоқда. «Биз бу ерда қилмоқчи бўлган ишимизнинг моҳияти шу минтақада, бу икки давлатда тинчликни таъминлашдан иборат... Президент Доналд Трамп айнан шу нарсага эътибор қаратмоқда», — деди матбуот котиби.
Ар-Риёдда Россия-АҚШ музокаралари якунланди
24 март куни кечқурун Ар-Риёдда Россия ва АҚШ делегациялари музокараларини якунлади, деб хабар беради Россия давлат агентликлари ТАСС ва РИА Новости. Учрашув 12 соатдан ортиқ давом этди.
Бир кун аввал, 23 март куни Ар-Риёдда Вашингтон ва Киев вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувдан кейин Украина делегацияси АҚШ-Россия музокаралари натижаларини кутиш учун Ар-Риёдда қолди. 25 март куни Украина делегациясининг АҚШ вакиллари билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтади.
Россияга ҳудудий имтиёзлар
18 март куни АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан инаугурациядан кейинги иккинчи телефон мулоқотини ўтказди. Суҳбат олдидан Трамп Путин билан Украинага қарши ўт очишни тўхтатган тақдирда Россия ўзида қандай ҳудудлар ва мулкларни сақлаб қолиши масаласини муҳокама қилиш ниятида эканлигини аниқ айтди. The New York Times (NYT) газетасининг ёзишича, Трамп маъмурияти Россия Украина ҳудудининг тахминан 20 фоизи устидан назоратни сақлаб қолиши мумкинлигини аллақачон аниқ айтган.
Шу тариқа, Вашингтон Қримнинг Россия Федерациясининг Украинага қарши урушини тўхтатиш бўйича бўлажак келишув доирасида Россия ҳудуди сифатида тан олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзди 17 март куни Американинг Semafor нашри икки манбага таяниб. Оқ уй БМТни ҳам шундай қилишга чақириш имкониятини муҳокама қилмоқда, дея хабар беради нашр манбалари.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Ўзбекистонга келади
Жаҳон | 23:50 / 26.03.2025
-
Аляскада самолёт музлаган кўл устига қулади. Унинг ичида бўлган оила 12 соатдан кейин қутқарилди
Жаҳон | 23:36 / 26.03.2025
-
АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
Жамият | 23:34 / 26.03.2025
-
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уриниш айблови бўйича суд қилинади
Жаҳон | 22:57 / 26.03.2025
Мавзуга оид

20:52 / 26.03.2025
Украиналик гроссмейстер ғирромлиги учун 3 йилга дисквалификация қилинди

20:48 / 25.03.2025
АҚШ Россия ва Украина билан Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олди – Оқ уй

16:26 / 25.03.2025
АҚШ билан музокаралар кунида Россия Суми марказига зарба берди

08:45 / 25.03.2025