Жамият | 11:09 / 26.03.2025
2486
2 дақиқада ўқилади

Тахтақорача довонида айрим тоифадаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди

Довонда йўл торлиги, хавфли бурилиш жойларининг радиуси кичиклиги, юк машиналари секин ҳаракатланиши туфайли уларни қувиб ўтиш имкони бўлмаганлиги ноқулайликлар туғдирган. Автомобил йўли III тоифадан II тоифага ўзгартирилгунга қадар йўловчи ташиш учун мўлжалланган М2, М3 ҳамда N3 тоифадаги транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланган.

Фото: Kun.uz

М-39 “Тошкент-Термиз” автомобил йўлининг Тахтақорача довонидан ўтган қисмида айрим тоифадаги транспорт воситалари ҳаракати чекланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, халқаро аҳамиятга эга М-39 “Тошкент-Термиз” автомобил йўлининг Тахтақорача довонидан ўтган қисмида йўл торлиги, хавфли бурилиш жойларининг радиуси кичиклиги, олдинда ҳаракатланиб кетаётган юк машинасининг секин ҳаракатлангани туфайли қувиб ўтишнинг имкони йўқлиги ноқулайликлар туғдирмоқда.

Шу сабабли автомобил йўлининг Тахтақорача довони ҳисобланган 1135-1145 километрлари оралиғида аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга ҳамда йўлни III тоифадан II тоифага ўзгартиргунга қадар йўловчи ташиш учун мўлжалланган М2, М3 ҳамда N3 тоифадаги транспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинча чекланган. Бу орқали ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсад қилинган.

Довонда ҳаракати чекланган транспорт воситалари тоифалари қуйидагилар:

  • М2 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ, энг катта вазни 5 тоннадан ортиқ бўлмаган автотранспорт воситалари;
  • М3 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ, энг катта вазни 5 тоннадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари;
  • N3 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 12 тоннадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти