Мянмада 28 март куни рўй берган зилзила ва афтершок қурбонлари сони 1700 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат бошқарувидаги ҳарбий хунта раҳбари Мин Аунг Ҳлайнг Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан телефон орқали мулоқот чоғида маълум қилди. Расмий маълумотларга кўра, яна 3,4 мингдан ортиқ киши жароҳатланган, 300 нафар атрофидаги киши бедарак кетган. Мянмада қутқарув ишлари давом эттирилмоқда, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган, ҳукумат халқаро ҳамжамиятга кўмак сўраб мурожаат қилган. Ер силкиниши Таиланд ва Хитойда ҳам сезилган, хусусан Катта Бангкок агломерацияси ҳудудига ҳам катта талафот етказган, пойтахтда қулаган бинолар харобаларини тозалаш ишлари давом эттирилмоқда. Бангкокдаги расмийларга кўра, Таиланддаги зилзила оқибатида йигирмага яқин киши ҳалок бўлиб, ўнлаб кишилар яраланган, 100 дан ортиқ киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Икки мамлакатда ҳам қурбонлар сони янада ошиши мумкинлиги истисно этилмаяти. «Медуза» Мянма ва Таиланддаги вайронгарчилик акс этган суратларни жамлади.

Мянма

Мянманинг иккинчи йирик шаҳри Мандалайдаги зилзиладан кейин вайрон бўлган Маҳа Миат Муни ибодатхонаси. Зилзила эпимаркази унга яқин жойлашганди. 2025 йил 28 март
EPA / Scanpix / LETA
Мандалай аҳолиси вакиллари вайроналар орасидан омон қолганларни қидирмоқда. 2025 йил 29 март
Sai Aung Main / AFP / Scanpix / LETA
Зилзила қурбонлари Мянма пойтахти Нейпидо шифохонаси ҳовлисида. 2025 йил 28 март
Sai Aung Main / AFP / Scanpix / LETA
Нейпидо аҳолиси вакиллари Миллий музей ҳудудида. 2025 йил 28 март
Sai Aung Main / AFP / Scanpix / LETA
Омон қолганларни излаб, шикастланган биноларга чиқаётган одамлар. Мандалай, 2025 йил 29 март
Sai Aung Main / AFP / Scanpix / LETA