Руминияда 30 йил давомида оддий буюм сифатида қараб келинган тош 1 млн долларлик қаҳрабо бўлиб чиқди
1960 йилларда уни дарёдан топиб олган аёл тошдан уй хўжалиги буюми сифатида фойдаланиб келган.
Руминияда ўнлаб йиллар давомида оддий тош сифатида ишлатиб келинган тош энди дунёдаги энг қиммат қаҳраболаридан бири ҳисобланмоқда. Euronewsʼнинг ёзишича, унинг қиймати 1 миллион доллардан ошиши мумкин.

Оғирлиги 3,5 килограммга етадиган тош 1960 йилларда кекса аёл томонидан Руминия жануби-шарқидаги дарёдан топилган. Йиллар давомида ундан уй хўжалиги буюми сифатида фойдаланиб келишган ва ҳеч ким унинг асл қийматини англамаган.
1991 йилда аёл вафотидан кейин уйни мерос сифатида олган унинг қариндоши тошнинг ноодатий кўринишига эътибор қаратган. У тошни маҳаллий ҳукуматга сотган. Полшадаги Краков тарих музейи томонидан ўтказилган экспертиза ушбу тош «румэнит» номли шу вақтгача аниқланган энг катта шикастланмаган қаҳрабо бўлаги эканини аниқлаган.
Румэнит — Руминияда учрайдиган қаҳрабонинг ноёб тури бўлиб, қимматбаҳо тошлар бозорида талабгир. Экспертларнинг баҳолашича, у қадимги дарахтлар қатронининг қотишидан ҳосил бўлади. 2022 йилдан бери ушбу топилма Бузэу музейида сақланмоқда.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Самарқандда майиз етиштириш ва экспорт бўйича йирик лойиҳа бошланмоқда
Жамият | 20:00
-
Ўзбек тилида ёзилган биринчи стартап қўлланмаси тақдим этилди
Жамият | 19:52
-
Камбағал оила фарзандлари мактабдаги узайтирилган кун гуруҳлари учун тўловдан озод қилинади
Ўзбекистон | 19:45
-
АҚШдан депортация қилинадиган ўзбекистонликлар махсус чартер рейс билан Тошкентга олиб келинади
Ўзбекистон | 19:29
Мавзуга оид

20:32 / 07.04.2025
Парижда Руминия қироллик уйи раҳбари қўлга олинди

18:55 / 02.04.2025
Ван Дамм Руминияда одам савдосига оид жиноий иш фигурантига айланди

23:40 / 08.03.2025
Руминияда Георгескуга президентлик сайловида иштирок этишга рухсат берилди

11:20 / 08.03.2025