Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеяси доирасида Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegramʼдаги каналида ёзиб қолдирди.

«Самимий ва очиқ мулоқотдан хурсанд бўлдим. Дўстлик ва ҳамкорлик ҳақида гаплашиш доимо мамнуният бағишлайди. Ўзбекистонга хуш келибсиз!» — деб ёзади Саида Мирзиёева.

Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқ Ассамблеясида Россия делегациясига раҳбарлик қилаётган Валентина Матвиенкони қабул қилгани тўғрисида хабар берилганди. Учрашувда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.