Ўзбекистон | 10:22 / 09.04.2025
1384
1 дақиқада ўқилади

Давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиёти жорий этилиши мумкин

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини танқид қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, мажлис давомида агентлик фақат статистик маълумотлар билан шуғулланиши ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга эътибор қаратмаслиги таъкидланган.

Маълум қилинишича, мамлакатда коррупцияга оид жиноятларнинг 75 фоизи туман ва маҳаллаларда кузатилган. Шу муносабат билан, бош вазир Абдулла Ариповга 117 та вазирлик ва давлат органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул мутахассисларни ишдан бўшатиш бўйича топшириқ берилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилди.

"Ўзбекистон етакчиси соҳага масъул бўлим ходимлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди", – деб ёзган "Казинформ".

Мавзуга оид