Фарғонада 120 млн долларга металлургия заводи қурилади
Хитойнинг Shandong Aipurui Steel Plate компанияси Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида металлургия заводи қурилишига 120 миллион доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидаги «Тараққиёт» саноат ҳудудида Хитойнинг Shandong Aipurui Steel Plate Co., Ltd компанияси билан ҳамкорликда метални қайта ишлаш заводи барпо этилиши кўзда тутилган.
Вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров компания раҳбари Хан Сзунбай бошчилигидаги делегация билан учрашувни амалга оширди.
Қиймати 120 миллион доллардан ортиқ бўлган завод уч босқичда қурилиб, 500 та янги иш ўрни яратилади. Биринчи босқични октябр ойида ишга тушириш режалаштирилган.
Заводда қайта ишланган металлдан ишлаб чиқариладиган сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ҳам ички бозорга, ҳам экспортга йўналтирилади.
Инвестор Хан Сзунбай заводда амалга оширилаётган қурилиш ишлари ва энг замонавий технологиялар жорий этилгани ҳақида сўзлаб берди. Вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров лойиҳа бўйича ишлар жадал кетаётгани, нафақат ишлаб чиқариш, балки бизнес-форумлар ўтказиш учун ҳам шароитлар яратилаётганини таъкидлади.
Шунингдек, вилоят раҳбари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудда яшил ҳудудлар яратилаётганини таъкидлади.
Shandong Фарғона вилоятида бошқа лойиҳаларни ҳам амалга оширмоқда. Масалан, Shandong Weida Construction Machinery Co., Ltd. компанияси вилоятнинг Данғара туманида қурилиш материаллари (газобетон блоклари) заводини қуришни режалаштирмоқда.
Shandong Swan Cotton Industrial Machinery компанияси пахта териш машиналарини йиғиш, техник хизмат кўрсатиш ва механизаторлар учун ўқув марказини ташкил этади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Елисей саройи Макрон иштирокидаги видеога изоҳ берди
Жаҳон | 21:30
-
Amazon 20 йил ичида компания логотипини биринчи марта ўзгартирди
Жаҳон | 21:23
-
Хонанда Сардор Мамадалиев шеърдан рухсатсиз фойдалангани учун жаримага тортилди
Жамият | 21:21
-
Ҳиндистон Покистонга зарба беришни тўхтатди – Моди
Жаҳон | 20:54
Мавзуга оид

13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти

17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?

12:15 / 28.04.2025
Фарғонада 1 майдан ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи ошади

19:52 / 24.04.2025