Англия: ворислар Фергюсондан «ўзиб кетишди»

«Ливерпул» — «Вест Ҳэм» 2:1
Голлар: Диас (18), Ван Дейк (89) — Робертсон (86, автогол). 
«Ливерпул» — Алиссон, Брэдли (Кванса, 68), Конате, ван Дейк, Цимикас (Робертсон, 60), Гравенберҳ, Мак Аллистер, Салоҳ (Эндо, 84), Жонс (Собослаи, 68), Диас, Жота (Гакпо, 60).
«Вест Ҳэм» — Ареоля, Тодибо (Гиллерме, 78), Мавропаннос, Килман, Ван-Биссака, Солер (Фуллкруг, 78), Уорд-Проуз, Скарлес (Цоуфал, 57), Қуддус, Пакета, Боуэн.
Огоҳлантириш: Цоуфал (90+6).

«Арсенал» шанба куни дуранг ўйнаб қўйиб, «Ливерпул»ни чемпионлик сари янада яқинлаштирганди. Шу кунларда шартномасини янгилаган Салоҳ қанотда ўз услубида ҳимоячини ортда қолдириб кетди ва бутсасининг ташқи қисми билан тўпни жарима майдонига етказиб берди, у ерда эса Диас амалда бўш дарвозани ишғол қилди. Мисрлик футболчи бу голли пасидан кейин жорий мавсумдаги голли ҳаракатлари сонини 45 тага етказиб (27 гол ва 18 пас) АПЛнинг янги рекордини (бир мавсум 38 ўйиндан иборат бўлган даврда) ўрнатди.

Меҳмонлар эса биринчи бўлимдаёқ ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо Муҳаммад Қуддуснинг зарбасидан кейин тўп тўсинга борди. Иккинчи бўлим бошида эса дарвоза тўсини «Вест Ҳэм»нинг жонига ора кириб, Мак Аллистер ижро этган жарима зарбасини қайтарди. Аммо умуман олганда Арне Слот жамоаси катта куч сарфламасдан, ҳисобга қараб ўйнади. Фақат Алиссон бор имкониятларини ишга солишига тўғри келди, у аввалига Боуэн билан яккама-якка вазиятни бартараф этди, кейин эса Қуддуснинг ўткир бурчакдан йўлланган мураккаб зарбасига улгурди. Мезбонлар эҳтиёткорлиги учун ўйин охирида жазоланди, захирадан тушган Робертсон автогол муаллифига айланди, мерсисайдликларни захирадан тушган бошқа бир ҳимоячи ван Дейк қутқади, нидерландиялик футболчи корнердан кейин бошда урган голи билан «Ливерпул»га «болғачилар»га қарши қаторасига ўнинчи уй учрашувдаги ғалабани тақдим этди. Қўшимча дақиқаларда Фюллкругнинг зарбаси ҳам тўсинга тегиб, пешқадамнинг устунлиги сақлаб қолинди.

«Челси» — «Ипсвич» 2:2
Голлар: Туанзебе (46, автогол), Санчо (79) — Энсисо (19), Жонсон (31).
«Челси» — Санчес, Чалоба, Адарабиойо (Гюсто, 46), Колвилл, Кукуреля, Фернандес, Кайседо, К.Палмер, Мадуэке (Санчо, 68), Нету, Жексон (Нкунку, 87).