Ўзбекистон | 11:29 / 15.04.2025
934
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон элчиси ASEAN ҳузурида аккредитациядан ўтди

Ўзбекистоннинг ASEAN ташкилотидаги доимий вакили Ойбек Эшонов мазкур тузилма бош котиби Као Ким Хоурнга ишонч ёрлиқларини топширди.

Фото: "Дунё" АА

Мулоқот аввалида бош котиб Као Ким Хоурн Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан 2025 йил феврал ойида Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган учрашувни эсга олди ҳамда бўлиб ўтган музокараларни самарали ва жуда конструктив деб баҳолашини билдирди.

Мазкур учрашув натижалари, ASEAN ва Ўзбекистон ўртасида самарали сиёсий мулоқот ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни йўлга қўйиш учун мустаҳкам пойдевор бўлиши қайд этилди.

"Кейинги йилларда жаҳон ҳамжамиятида, хусусан, Жануби-Шарқий Осиё давлатларида Ўзбекистонга қизиқиш ортиб бормоқда. ASEAN давлатлари республикани Марказий Осиёдаги муҳим ва ишончли ҳамкор деб билади", деди бош котиб Као Ким Хоурн.

Шунингдек, учрашувда ташкилот котибияти Ўзбекистоннинг ASEAN билан ҳамкорликнинг илғор моделини яратиш истаги ва кенг кўламли соҳаларда шерикликни мустаҳкамлашдаги қатъияти тасдиқланди.

Ўзбекистон элчиси Ойбек Эшонов бундан аввал Индонезия президенти Субианто Прабовога ўзининг ишонч ёрлиқларини топширган эди.

Мавзуга оид