Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Берлинда вокзаллар ва транспортда пичоқ олиб юриш тақиқланади
Ўтган якшанба куни Берлин метросида бир киши пичоқлаб ўлдирилди. Инқирозли йиғилиш якунлари бўйича барча жамоат транспортида пичоқ ва бошқа қурол олиб юришни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Берлин ички ишлар сенатори Ирис Шпрангер бутун жамоат транспорти тизимида пичоқ ва бошқа қуролларни тақиқлашни режалаштирмоқда. Тақиқ поездлар, метро, шаҳар поездлари (S-Bahn), минтақавий поездлар, автобуслар, трамвайлар ва паромларга нисбатан қўлланади, деб хабар берди Tagesspiegel газетаси 17 апрел, пайшанба куни.
Нашрнинг қайд этишича, бу қарор 17 апрел куни Ички ишлар департаменти, Берлин полицияси, федерал полиция, BVG транспорт компанияси, Deutsche Bahn темирйўл концерни ва транспорт идораси вакиллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг қабул қилинган. Сенатнинг ички ишлар бўйича вакили яқин орада пичоқ ва бошқа қуролларни олиб юришни тақиқловчи низом эълон қилинишини айтди.
Бундай тақиқ бир мунча вақтдан бери муҳокама қилинган бўлса-да, дастлаб чекланган тақиқ кўриб чиқилди — фақат айрим ўта хавфли станциялар, маршрутлар ва жиноятларнинг «қайноқ нуқталари» деб номланувчи линиялар учун. Бироқ, фожиали воқеа — ўтган шанба куни Кайзердамм ва Софи-Шарлотт-Платц ўртасидаги U12 поездида пичоқлаш юз бергандан сўнг бутунлай тақиқ қўйиш қарори тезлаштирилди, дея таъкидлайди Tagesspiegel.
Мавзуга оид
09:10 / 24.04.2026
Ризо Паҳлавий Берлинда ҳужумга учради
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
15:13 / 28.02.2026
ХВЖ Киевга 8 млрд долларлик тўрт йиллик кредитни маъқуллади
12:49 / 30.01.2026