Fitch 2025 йилдаги глобал иқтисодий ўсиш прогнозини икки фоизгача пасайтирди
Fitch Ratings жорий йилда АҚШ иқтисодиёти 1,2 фоизга, Хитой иқтисодиёти 4 фоиздан камроққа, Европа Иттифоқи иқтисодиёт эса 1 фоиз атрофида ўсишини прогноз қиляпти.

Фото: fitchratings.com
Fitch Ratings 2025 йил учун иқтисодий ўсиш прогнозини қайта кўриб чиқди. Агентликка кўра, жорий йилда глобал ЯИМ ўсиши 2 фоиздан кам бўлиши кутиляпти, бу 2009 йилдан кейинги даврдаги энг ёмон кўрсаткичдир.
Прогнозларнинг ёмонлашишига асосий сабаб сифатида савдо урушларининг кучайиши кўрсатиляпти.
АҚШ иқтисодиёти 2025 йил охирига бориб атиги 1,2 фоизга ўсиши мумкин. Хитой иқтисодиёти эса йилига 4 фоиздан кам кўрсаткичда ўсади. Европа Иттифоқи ЯИМ ўсиши эса йил якунига қадар 1 фоиздан паст бўлиши кутиляпти.
Fitch мутахассисларига кўра, Брент маркали нефтнинг ўртача нархи бир баррели учун 65 долларни ташкил этади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
Ўзбекистон | 00:47
-
Microsoft аниқ об-ҳаво башоратлари учун Aurora сунъий интеллект моделини тақдим этди
Фан-техника | 00:16
-
Ҳамбург марказий вокзалида аёл киши пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Камида 12 киши жароҳат олди
Жаҳон | 23:27 / 23.05.2025
-
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
Жамият | 23:09 / 23.05.2025
Мавзуга оид

14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди

16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади

21:50 / 30.04.2025
АҚШ иқтисодиёти 2022 йилдан бери биринчи марта қисқарди – ОАВ

18:22 / 28.04.2025