Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Украина шаҳарлари бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади
Россиянинг Украина бўйлаб навбатдаги марта ёпирилма зарбалари оқибатида Киевда камида тўққиз киши ҳалок бўлиб, 70 дан ортиқ киши яраланди. Жами тўққиз регион зарбалар остида қолган.
24 апрелга ўтар кечаси Россия армияси Украина регионлари бўйлаб комбинацияланган зарбалар йўлланди.
Киев шаҳри ва Киев области, Харкив, Житомир, Днипропетровск, Полтава, Хмелницкая, Суми ва Запорижжя областлари зарбаларга учраган.
Украина ФВДХ маълумотига кўра, қутқарувчилар мамлакатнинг тўққиз региони бўйлаб 40 дан ортиқ ёнғин ўчоқларини бартараф этган. Тунги ҳужумлардан Киев энг кўп жабр кўрган, пойтахтда 13 та локацияда ёнғинлар қайд этилган. Киевнинг Святошинский районида турар жой биноси вайрон бўлган.
Маҳаллий вақт билан соат 7:30 ҳолатига кўра, Киевда тўққиз киши ҳалок бўлгани, яна 70 дан ортиқ киши турли тан жароҳатлари олгани тасдиқланган.
Харкивга 24 марта ҳужум уюштирилган, 14 марта — дронлар, 10 марта — ракеталар билан ҳужум қилинган, деди шаҳар мэри Игор Терехов.
«Кўп қаватли турар жой бинолари, шаҳар поликлиникаси, мактаб биноси, хусусий ҳовлилар, ишлаб чиқариш корхоналари, меҳмонхона мажмуаси шикастланган. Бир киши касалхонага ётқизилди», — деб ёзди у.
Киев области ўққа тутилиши натижасида Буча районидаги беш қаватли уйлар, Запорижжяда турар жой биноси ва маъмурий бинолар шикастланган.
Россия Киев, Харкив ва Украинанинг бошқа шаҳарларига уюштирилган ёпирилма ҳужумлар юзасидан ҳозирча изоҳ бермади.
Мавзуга оид
21:30 / 09.07.2026
Украина Азов денгизида Россиянинг 20 дан ортиқ кемасига зарба берди. Бу ҳақда нималар маълум?
20:36 / 09.07.2026
Путин Украина билан вазиятни янада кескинлаштиришга тайёр - ОАВ
18:02 / 09.07.2026
“Ўғлимни излаб Москвага бордим” – ургутлик отанинг изтиробда ўтган кунлари
11:25 / 09.07.2026