Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда фуқарони тиббиёт институтига ўқишга киритиш эвазига 13 минг доллар олган шахс ушланди
Тошкент шаҳрида фуқарони тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс 10 йилга қамалди.
Сунъий интеллект чизган сурат
Пойтахт ИИББ маълум қилишича, фуқаро А. Тошкентдаги таълим муассасаларидан бирида дарс бериб келган. У ўз ўқувчисини олийгоҳга киритиб қўйишига ишонтириб, ундан 8 минг доллар олади.
Бироқ жиноий иши фош бўлгач, у фирибгарлик моддаси билан суд томонидан 2 йил-у 6 ойга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган.
Фуқаро ушбу ишлардан сўнг ўқувчининг ишончига кириб, уни Тошкент Педиатрия тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйишга ваъда беради.
Фуқаро аввал 16 минг, кейин яна 2 минг доллар талаб қилган. 2023 йилнинг 7 августида фуқаро А. ўқувчидан 13 минг доллар олаётган пайтида қўлга олинди.
Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди очиқ суд мажлисида 1982 йилда туғилган, муқаддам судланган С.А.нинг қилмишини қонунан баҳолаб, уни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) ва 211-моддаси 3-қисми “а” бандида (пора бериш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди.
Айбланувчига нисбатан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
19:21 / 09.11.2025
Президент фармони билан бир гуруҳ тиббиёт ходимлари мукофотланди
12:52 / 08.11.2025
Хусусий тиббиётнинг улуши мамлакатда 30 фоизга етди
18:55 / 04.11.2025
Хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тузилди
18:21 / 30.10.2025