Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда савдо мажмуасида ёнғин чиқди
Ўт ўчирувчилар ёнғинни 1 соатдан кўпроқ вақтда ўчиришган. Ҳодиса оқибатида савдо мажмуасининг 200 метр кв майдони ички қисми ҳамда маҳсулотлар ёнган.
Кармана туманида жойлашган “Тошкент парфум фоод” савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди. Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ҳодиса юзасидан расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, бугун, 6 май куни соат 5:15 да 112 қисқа рақами орқали Кармана тумани ФВБ диспетчерлик хизматига туманнинг Арғун маҳалласида жойлашган савдо мажмуасида ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. 7-қисм ёнғин ўчириш автоэкипажи воқеа жойига соат 5:18 да етиб борган ҳамда ёнғин соат 6:24 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги билдирилди. Ёнғинда савдо мажмуанинг 200 кв м майдони ички қисми ҳамда маҳсулотлари ёнган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда.