Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
Жорий йилнинг 16 май куни имзоланган янги қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
2030 йил 1 январгача паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод этилиши белгиланди.
Бундан ташқари, 2027 йил 1 январгача Касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:
- бино ва иншоотларни, ер участкаларини ижарага беришдан олинадиган даромадлари бўйича – фойда солиғини;
- ижарага берилган объектлар ва улар эгаллаган ер участкалари бўйича – мол-мулк солиғи ҳамда ер солиғини.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
12:55 / 27.02.2026
Сурхондарёда 18 та паррандачилик комплекси ва 30 та асаларичилик лойиҳаси ишга туширилади
16:00 / 13.10.2025
Электротехника саноатига янги имтиёзлар берилиши мумкин
11:27 / 27.06.2025
“Маҳалла сервис” компанияларига солиқ имтиёзлари берилади
19:11 / 23.06.2025