Хитойнинг энг йирик ва замонавий портларидан бири — Тянжин порти энди Марказий Осиёга темирйўл орқали боғланди. Порт 180 та мамлакатдаги 400 дан ортиқ порт билан савдо алоқаларига эга.

Янги темирйўл йўлаги:

  • масофани 800 кмга қисқартиради;
  • юк етказиш муддатини камайтиради;
  • транспорт харажатларини пасайтиради.

Бу янги йўналиш экспорт-импорт имкониятларини кенгайтириб, халқаро компаниялар учун янада жозибадор бўлади.