Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
Италия бош вазири Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Италия ҳукумати сайти хабар берди. Учрашувлар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Аввалроқ Жоржа Мелонининг 25-26 апрел кунлари Ўзбекистонга режалаштирилган ташрифи Рим папасининг вафоти сабаб кечиктирилган эди.
У 25-26 апрел кунлари Ўзбекистонда, 26-27 апрел кунлари эса Қозоғистонда бўлиши, икки давлатга расмий сафардан ташқари бугун Италия–Марказий Осиё саммитида қатнашиши керак эди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йилнинг июн ойида Италияга сафари доирасида президент Сержио Маттарелла, бош вазир Жоржа Мелони билан учрашиб, музокара ўтказганди. Ўша ташриф доирасида Ўзбекистон ва Италия расман стратегик шерикларга айланган.
2023 йилнинг ноябр ойида эса Италия президенти жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Мавзуга оид
08:53 / 07.07.2026
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026