Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида жойлашган Темирйўллар техника музейидаги поезд вагонларидан бирида “Сосискахона бекати” номли овқатланиш шохобчаси очилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Айрим фаоллар шохобча номига, айримлари эса музей экспонатида бундай жой ташкил қилинганига эътирозларини билдириб, пост жойлашди.
Хусусан, журналист Муҳрим Аъзамхўжаев музей экспонатларини “сосискахона”га айлантиришни кескин қоралаган. У музейлар даромад келтириши учун аттракционли боғ ёки ёки сосискахона-ю ресторанларга айлантирилиши шартмаслигини ёзган.
“Бошланишига ҳар бир экспонат ҳақида кўпроқ, қизиқроқ ахборот стендларини қўйиб чиқиш мумкин, балки интерфаолроқ нимадир қилса ҳам бўлар. Вокзаллар, станциялар, умуман темирйўл фаолиятини юқоридан кўриб, тушунишга ёрдам берадиган миниатюра шаҳарча қуриш мумкиндир.
Ўзбекистон темирйўлларининг эски вагонларини — у трамвайники бўладими, метроники бўладими ёки поездники, фарқи йўқ — “сўйиб ташламай”, шу музейга йиғаверса ҳам музей янада қизиқарли бўларди. Масалан, жуда кўпчилик метронинг ҳайдовчи ўрнига ўтириб кўргиси келса керак — буни музейдан бошқа яна қайси жойда қилиш мумкин ахир?” – деган Аъзамхўжаев.
Айни кейс жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлгач, “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ поезд вагонида ташкил этилган овқатланиш шохобчасидан “Сосискахона бекати” номи олиб ташланганини, музей ҳудудида реконструкция ва ободонлаштириш ишлари давом этаётганини билдирди.
Қайд этилишича, шу кунга қадар музейда 7 та болалар аттракционлари очилиб, 60 метрли ноёб мусиқали фаввора барпо этилган, 4 та йирик музей экспонатлари ташқи ва ички томондан реставрация қилиниб, кафе ва ресторанлар фаолияти учун мослаштирилган.
Музей паркка айлантириляптими?
Kun.uz музейнинг аттракционли боғга айлантирилаётганига оид саволларга жавоб олиш учун “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ матбуот хизмати билан боғланди.

















