«Ўзэнергоинспекция» Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида назорат тадбири ўтказилди.

Унда, «М.Д.» МЧЖ томонидан Жарқўрғон тумани Қораёнтоғ маҳалласида жойлашган 5 та кўп қаватли уй лойиҳа-техник ҳужжатларини расмийлаштирмасдан газ тармоғига уланиб фойдалангани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 556 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.