Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода 36 нафар боғча тарбияланувчиси иккита Damas’да ташилди
Ҳолат юзасидан ҳайдовчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Шунингдек, боғча масъуллари устидан юқори турувчи ташкилотларга тақдимнома киритилди.
Фото: Видеодан кадр
Бухоро вилоятида Damas русумли транспорт воситаларида ўнлаб болаларни ташиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, Жондор туманида ЙПХ ходимлари томонидан иккита Damas машинаси тўхтатилган. Улар жами 36 нафар — биринчисида 20, иккинчисида 16 нафар боғча боласини олиб кетаётган бўлган.
«Ушбу хавфли ташишлар болаларни боғчалардан олиб келишда содир бўлган ва фақатгина йўл ҳаракати инспекторларининг ўз вақтида аралашуви туфайли юз бериши мумкин бўлган фожиа олдини олишга эришилди. Ўта масъулиятсизликка йўл қўйган ҳайдовчилар аллақачон жавобгарликка тортилди», — дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчиларга тегишли чоралар кўрилган, шунингдек, боғча масъулларига чора кўриш учун юқори турувчи ташкилотларга тақдимнома киритилган.
Ўзбекистонда болаларни Damas автомобилида ноқонуний ташиш ҳолати мунтазам равишда аниқланади. Аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Денов туманида Damas машинаси 32 нафар бола, Қашқадарёда эса 17 нафар бола олиб кетаётгани аниқланган эди.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026