Россиянинг «Газпром» корпорацияси Туркияда янги газ тақсимлаш марказини яратиш режаларини жимгина кейинга қолдирди ва шу билан Европа бозорларида Украинада Россия уруши бошланганидан кейин йўқолган ўз ўрнини тиклаш имкониятини йўқотди. Бу ҳақда 3 июн, сешанба куни Bloomberg агентлиги хабар берди.

Аввалроқ Россия расмийлари «Шимолий оқим» орқали етказиб беришни тўхтатиш ва Украина орқали транзитни бекор қилиш муносабати билан бундай марказни яратиш имкониятини кўриб чиққан эди.

Бир неча ой вариантларни ўрганиб чиққандан сўнг, "Газпром" бу қадам номақбул деган хулосага келди ва асосан лойиҳа устидаги ишларни тўхтатди, деди манбалар.

2022 йил октябр ойида Россия президенти Владимир Путин бу ташаббус ҳақида гапирганди. Унинг фикрига кўра, гап йилига 55 миллиард кубометр ҳақида кетаётган бўлиши мумкин, бу тахминан «Шимолий оқим» қувватига тенг бўлади. Амалга ошириш Қора денгиз бўйлаб қиммат қувурларни ётқизишни талаб қилади, аммо якунда лойиҳа «иқтисодий жиҳатдан фойдали» ва бошқа Европа йўналишларига қараганда ишончлироқ бўлиши мумкин, деб ҳисоблаган Россия раҳбари.