Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарадаги тирбандлик масаласи бўйича учрашув ўтказди
«Навоий» чегара божхона постида Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона хизматлари масъулларининг сайёр учрашуви бўлиб ўтди.
Томонлар асосий эътиборни шу кунларда ўзбек-қозоқ чегара ўтказиш пунктларида кузатилаётган енгил автотранспорт воситалари тирбандлигини тезкор бартараф этишга қаратишди.
Томонлар тирбандликни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида қўшимча куч ва воситаларни сафарбар этишга келишиб олди.
Шунингдек, «Навоий» чегара божхона постида чиқиш йўналишида енгил автомобиллар ҳаракати камлиги сабабли ушбу йўналиш орқали Ўзбекистонга киришдаги енгил автомобилларнинг (реверсив) ҳаракати йўлга қўйилди.

Кўрилган чоралар натижасида мазкур постда тирбандлик тўлиқ бартараф этилди, дейилади Божхона қўмитаси хабарида.
Мавзуга оид
17:54 / 07.07.2026
Қозоғистон Конституциявий суди Тўқаевга яна президентликка номзодини қўйишга рухсат берди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
17:42 / 06.07.2026
Қозоғистоннинг бош масжиди Назарбоев шарафига «Нурсултон» номини олди
14:26 / 05.07.2026