Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темирйўл кўприги очилди
Унинг узунлиги 1,3 км, денгиз сатҳидан 359 м баландликда жойлашган.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Кашмир водийсини мамлакатнинг қолган қисми билан боғловчи Ченаб темирйўл кўпригининг очилиш маросимини ўтказди.
Унинг узунлиги 1,3 км, денгиз сатҳидан 359 м баландликда жойлашган. Бу дунёдаги энг баланд темирйўл кўпригидир.
«Ченаб темир йўл кўприги нафақат архитектуранинг ажойиб қисми, балки Жамму ва Сринагар ўртасидаги алоқани яхшилайди», деб ёзди Моди Х ижтимоий тармоғида.

Ҳиндистон бош вазири, шунингдек, Жамму ва Кашмир иттифоқи ҳудудида алоқани яхшилашга қаратилган Катра шаҳрида қиймати 460 миллиард рупий (5,4 миллиард доллар) бўлган инфратузилма лойиҳаларини ишга туширди.
Лойиҳалар «маънавий туризмга туртки беради ва даромад олиш учун имкониятлар яратади», деб ёзди Моди.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026